Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди
Китоб туманида карантин эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Китоб туманида карантин эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати. Бу билан туман аҳолисининг касалликка чалиниш хавфидан кўпроқ ҳимоя қилиш назарга тутилган.
Айни пайтда ҳудуд марказига кириш - чиқиш йўллари ҳамда умумий вазият раҳбарият томонидан тўлиқ назоратга олинган.
"Туманда коронавирус кириб келиши ва тарқалиши хавфи борлиги бугунги кунда олдиндан эҳтиёт чораларини кўришни тақозо этмоқда", - дейилади хабарда.
Тумандаги пандемик вазият юзасидан яна қўшимча ахборот берилади.