Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, қонунчиликка илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини рағбатлантиришга қаратилган нормаларни киритиш зарурати мавжуд.

Ушбу қонун лойиҳасига кўра, маҳкумларнинг жазо ўташ муддатини ўзини ўзи тарбиялаш орқали тузалиш йўлига ўтганлигини тасдиқловчи ҳаракатларни бажарганлиги муносабати билан камайтириш назарда тутилмоқда.

– Мазкур қонун лойиҳаси билан маҳкумларнинг хулқ-атворини яхшилаш, жазони ижро этиш муассасаларида маънавий-маърифий муҳитни ривожлантириш мақсадида маҳкумларни китобхонликка жалб этиш масаласи назарда тутилмоқда, – дейди ЎзМТДП фракцияси аъзоси Баҳодир Маматхонов. – Хусусан, қисқартирилмайдиган жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. 

Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти. Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади. Бу каби чоралар маҳкумларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтишига хизмат қилади.

Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳкумларни ижтимоий фойдали машғулотлар билан шуғулланишга, китобхонликка жалб қилиш орқали ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GrlEe49_QRw" title="Kitob oʻqigan mahkumlarning jazo muddati qisqartiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилади(ми?) (+видео)