Киносаройнинг замонавий қиёфаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида жойлашган Aлишер Навоий номидаги киносарой 1956 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда Кинематография агентлиги вилоят ҳудудий бўлими тасарруфида фаолият кўрсатмоқда.
[gallery-23871]
Кинематография агентлиги вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Достон Мирзаакбаровнинг айтишича, киносаройга сўнгги йилларда жаҳон талабларига мос келадиган юқори сифатли DSP форматдаги қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган кино қурилма олиб келинди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан қайта реконструкция қилиниб, замонавий қиёфага эга бўлган киносаройда маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Шу тариқа, эндиликда фарғоналик кино санъати мухлислари учун фильмларни 2D, 3D ва mp4 форматларда сифатли томоша қилиш имконияти яратилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА