Одатда, халқаро фестивалларда кўпгина янгиликлар сир сақланади. Тошкент халқаро кинофестивалининг ташкилотчилари ҳам таниқли меҳмонлар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашмоқда. Аммо ички манбалардан маълум бўлишича, «Кино 5 кунда» танлови ғолибларини франциялик машҳур кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва ёзувчи Люк Бессоннинг шахсан ўзи тақдирлайди.

«Кино 5 кунда»  ёш киноижодкорлар танлови бўлиб, иштирокчилар турли мукофотлар — дипломлар, ҳайкалчалар ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Ҳар бир ёш бу мукофотни қўлга киритишни,  айниқса, уни Люк Бессоннинг қўлидан қабул қилиб олишни орзу қилади.  

Эслатиб ўтамиз, «Кино 5 кунда» танловини мақсади, миллий кинони қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Танлов иштирокчилари дастурга мувофиқ  беш кун ичида ўзбек урф-одатлари, маданияти ва тарихига оид фильмларни суратга олишлари керак бўлади.

Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Кино 5 кунда" танлови ғолибларига совринларни машҳур кинорежиссёр Люк Бессон топширади