
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз давлат педагогика институтида “Коллоид кимё: кимёвий технология, экология ва саноат учун инновациялар ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-техник анжуман ўтказилди.
Халқаро экология фанлари академияси ва ҳаёт хавфсизлиги академиги, кимё фанлари доктори, профессор Анвархўжа Агзамхўжаев хотирасига бағишлаб ташкил этилган анжуманда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия, Хитой, Беларусь, Бангладеш, Туркия ва Покистон сингари 15 га яқин давлатдан ҳамда республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларининг кимё соҳасидаги олимлари, ёш тадқиқотчилар, докторантлар ва магистрантлар онлайн ҳамда офлайн тарзда иштирок этди.
[gallery-21661]
Илмий анжуманда сўз олганлар олимнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда илмий фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Мамлакатимизда кимё фани ва кимё саноати ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар, олий таълимда фаннинг ўқитилиши, бу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотлар муҳокама этилди. Шунингдек кимё ва кимёвий технология йўналишидаги илмий изланишлар, ушбу йўналишдаги фан ва амалиёт алоқалари борасидаги маърузалар тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА