Кимга овоз берасиз замондош?..
Ёш сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Ёш сайловчи – 2019” ёшлар форуми бўлиб ўтди.
“Ёш сайловчи – 2019”
БУХОРО. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўладиган сайловда вилоятда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган 1 миллион 197 минг 500 нафардан зиёдроқ сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 331 минг 111 нафари ёшлардир. Бу галги сайловларда вилоятда 61 минг 590 нафарга яқин йигит ва қизлар илк бор овоз беради.

Ёш сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Ёш сайловчи – 2019” ёшлар форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 23-Бухоро сайлов округи раиси Қ.Турсунов сўзга чиқди.
***
САМАРҚАНД. “Ёш сайловчи – 2019” ёшлар форуми бўлиб ўтди.
Форумда “Сайлов – келажак” мавзусида мунозаралар ташкил этилди.


– Бу галги сайлов мен учун алоҳида аҳамиятга эга, – дейди Қувончбек Ўрозов. – Чунки мен илк бор сайловда овоз бераман. Мана шундай муҳим сиёсий жараёнда қандай иштирок этишим мумкин, деган савол мени ўйлантираётган эди. Сайловолди тадбирлари бошлангач Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан тарғибот тренерлари ўқуви ташкил этилди ва унда мен ҳам қатнашдим, сиёсий билимларимни оширдим. Энг муҳими, энди ўзим каби сайловда илк бор қатнашаётган ёшларга билим ва кўникмаларимни ўргатаяпман.