Кимга фойда, кимга зарар, истеъфолар...
Россия – Украина
ЕИ ташқи ишлар вазирлари душанба куни Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдам ажратиш юзасидан қарор қабул қилдилар. Бу ҳада “Reuters” агентлиги хабар берди.
Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто “Будапешт ЕИ Украинага ҳарбий қўмак кўрсатишни молиялаштириш ишига тўсқинлик қилмайди, аммо бу каби амалларни зарарли, деб ҳисоблайман”, деди.
“Венгрия Украина зиддиятини тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори, шу билан бирга, можарони кескинлаштирадиган қарорларга қаршидир”, деб қўшимча қилди Сийярто.
“Россия – Украина инқирози фақатгина 2023 йилда Германия иқтисодиётига тахминан 175 миллиард евро зарар келтиради. Бу мамлакат ҳар бир аҳолиси учун икки минг евро фаровонлигига таъсир қилади. Бу таҳлилларни Кельндаги Немис иқтисодиёти институти эълон қилди.
Германия ўнг қанот коалициясига кирувчи социал-демократик партия Россия билан ташқи сиёсий стратегия ва муносабатларни тўхтатиш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиққан. Партия ҳамраиси Ларс Клингбайлнинг таъкидлашича, “Европа ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуриши керак”.
Буюк Британия парламенти қўмиталарининг раҳбарлари ва барча партия фракцияларидан 37 депутат Германия ҳукуматидан Украинага “Leopard 2” етказиб бериш ва учинчи давлатларга Киевга немис танкларини жўнатишга рухсат беришга чақиришди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
“Италияда ишлаб чиқарилган” корхоналар ва маҳсулотлари ишлари бўйича вазир Адольфо Урсонинг маълум қилишича, Италия Бош вазири Жоржи Мелони яқин кунларда Киевга боради.
“Ташриф давомида асосан Украинани тиклаш масаласига эътибор берилади. Бундай лойиҳа бўйича ҳукумат анчадан бери иш олиб бормоқда”, деб қўшимча қилди вазир “Corriere della Sera” газетасига берган суҳбатида.
Украина президенти маъмурияти раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк “Киев ҳеч қачон мамлакатдаги АЭС ҳудудларида қурол-яроғ сақламаган. МАГАТЭ учун Украинанинг барча эшиклари очиқ”, деб баёнот берди.
Франциянинг “Миллий бирлашув” партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Марин Ле Пен “Украинага оғир танкларни етказиб бериш зарур эмас, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у “BFM” телеканалига айтди.
“Бу танклар инқирознинг байналминаллик кўрсаткичи эмас, балки катта хавф келтирадиган хавотирдир”, деб қўшимча қилган.
Европа кенгашининг президенти Шарль Мишель баёнотига кўра, “яқин икки-уч ҳафта ичида Украина атрофидаги воқеаларнинг ривожида ҳал қилувчи палла бўлади”.
“El Mundo” нашрига интервьюсида “яқин ҳафталар 2023 йилда келажакни белгилашда зиддият ва тинчлик учун ҳал қилувчи давр бўлади”.
ЕИнинг Туркиядаги делегацияси раҳбари Николаус Мейер-Ландрутнинг маълум қилишича, 22 февралда Истанбулда Украина бўйича йирик анжуман ўтказиш режаланмоқда.
“Мазкур тадбир ЕИнинг Украинани қўллаб-қувватлашини намойиш этади”, деди у.
Украина Президенти Владимир Зеленский расмийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг таътил учун чет элларга боришини тақиқловчи фармонни имзолади.
“Бундан кейин дам олиш учун ва давлат ишларидан ташқари чет элларга борилмайди”, деб ёзди етакчи ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.
Олий Рада депутати Алексей Гончаренконинг хабар беришича, Украина бош прокурори ўринбосари Алексей Симоненко истеъфога чиққан.
Шунингдек, Украина президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Кирилл Тимошенко ҳам лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза берган.
Аброр ХОН, ЎзА