Ким учувчи бўлишни истайди?
«Uzbekistan Airways» миллий авиаташувчиси ёшларни учувчилик касбини эгаллашга таклиф этади. Ҳаво кемасини бошқаришни истаган ва зарур талабларга жавоб берган ёшлар авиакомпаниянинг ўқув-машғулот марказига келишлари мумкин.
Номзодлар 31 ёшдан ошмаган бўлиши, тўлиқ олий техник маълумотли ва соғлом бўлиши керак. Шунингдек, улар ҳарбий гувоҳнома ва 6,0 баллдан паст бўлмаган IELTS сертификатини тақдим этишлари керак.
Ўқиш 2 йил давом этади ва тўлов пули авиакомпания томонидан қоплаб берилади.
Роман Бондарчук тайёрлади, ЎзА