Таиландда кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда. Дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан борган 630 нафар спортчи орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, чемпионатда ҳамюртимиз Хуршида Жалилова -60 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган бўлса, -55 вазнда бронза медали соҳибасига айланди. Шунингдек, ўз вазн ва турли йўналишларда Самир Бобуров ва Мансур Раупов олтин, Бегзод Ибрагимов ҳамда Иброҳим Баҳодиров кумуш, Сардор Акбаров, Шоҳмурод Шоқаюмов, Ёдгор Дилбеков бронза медали билан тақдирланди.


Ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза жами 9 та медаль билан иккинчи поғонада бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА