Киевда ўзбек боксчиси жанг ўтказади
Украина пойтахти Киев шаҳрида эртага, 17 июль куни навбатдаги профессионл бокс мусобақаси ўтказилади.
Мазкур турнирнинг асосий жангларидан бири биринчи ўрта вазнда (69,9) ўзбекистонлик Элдорбек Саидов ва украиналик Василий Чеботарь ўртасида бўлиб ўтади.
Айтиш лозимки, Чеботарь фаолияти мобайнида 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳозирда “WBO Orienta” камари соҳиби ҳисобланади. Саидов эса профессионал боксда ўз фаолиятини 2019 йилдан бери давом эттириб келмоқда. 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалабага эришган.
Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси ушбу бокс кечасида “WBO Orienta” камарига даъвогар сифатида рингга кўтарилади. Мусобақанинг яна бир асосий жангларидан бири украиналик Дмитрий Митрофанов ва негиреялик Ралливан Бабатунде ўртасида кечади.
Т. РЎЗИЕВ