ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Чаманзор маҳалласида “Azuz” бренди остида эркаклар кийимларини ишлаб чиқарувчи тикув цехи фаолият бошлади.
Тадбиркор Муҳаммадбобур Азимжонов ташаббуси билан ташкил этилган цехда 15 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди. Шу билан бирга, 50 та хонадонга касаначилик асосида иш берилиб, 70 нафар фуқаро уй шароитида меҳнатга жалб этилди.
[gallery-24639]
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан ички бозорга етказилмоқда. Яқин келажакда эса маҳсулотларни экспорт қилиш мўлжалланган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА