Кибержиноят: алдовдан жазогача (+видео)
Сўнгги йилларла компьютер ва интернет тараққиёт даражасининг анча тезлашиши, соҳаларнинг ривожланиши, алоқаларнинг ўрнатилишига таъсири ортиб бормоқда. Тараққиётнинг ушбу босқичида инсонлар жамият ва ўзлари учун фойдали мақсадларда ишлашаётган бўлишса-да, айрим шахслар айнан компьютер ва интернет тизимидан ғараз мақсадларда, жумладан, кибержиноятларни, хусусан, компьютер техникасидан фойдаланиб, талон-торож жиноятларини содир этишда фойдаланишаётгани, бундан жуда кўплаб инсонлар ва оилалар жабр кўраётгани аянчлидир.
Амалдаги қонунчилигимизда, айнан компьютер техникаларидан фойдаланиб содир этиладиган талон-торож жиноятлари учун жавобгарлик белгиланган:
Жиноят кодексининг 167-моддаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича, Жиноят кодексининг 168-моддаси фирибгарлик бўйича ва Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” бандида компьютер тизимига рухсатсиз кириб ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилганлик учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Хўш, ушбу ҳолатларга дуч келинганда фуқаролар нима қилишлари лозим? Кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак? Ечиб олинган пулларни қайтариб олиш имкони мавжудми?
Саволларга профессионал адвокат Камолиддин Бахавадинов жавоб беради.
Батафсил:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KcXpJRu_Clo" title="Кибержиноят: алдовдан жазогача" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>"Ҳуқуқий эксперт" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.
М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА