Хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифати ошмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «ККавтотеххизмат» акциядорлик жамияти замонавий автомобиллар сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «ККавтотеххизмат» акциядорлик жамияти замонавий автомобиллар сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Бу ерда иккита автомобилларни таъмирлаш устахонаси, янги автомобилларни сотишдан олдин техник назоратдан ўтказиш жойи ва автосалон ташкил қилинган.
Корхона бош муҳандиси Бахитбой Ўразбоевнинг айтишича, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошиб, замонавий автомобиллар билан таъминланиш даражаси ортиб бораётгани соҳада хизмат кўрсатиш кўлами ва сифатини янада яхшилашни тақозо этмоқда. Юздан зиёд ишчи-муҳандис меҳнат қилаётган корхонада барча қулайликлар мавжуд.