КХДР ўзининг ҳақиқий душманини маълум қилди
КХДРнинг душмани Жанубий Корея эмас, балки АҚШдир. У шунчаки, Жанубий Кореядан фойдаланаяпти, дейилади Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги эълон қилган мақолада.
«Бизнинг нишонимиз – Жанубий Корея армияси эмас, балки Океан ортидаги АҚШ қўшинларидир. АҚШнинг Жанубий Кореядан фойдаланиб гегемонлик қилиш мақсади, нодон одамнинг қилиғига ўхшайди. «Саломига яраша алик олинади», деган ибора бор», – дейди агентликнинг халқаро сиёсат бўйича шарҳловчиси Ким Мён Чхол.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўзларининг жиззакилигини очиқчасига намоён қилди ва уларга КХДРнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашини ёки БМТ резолюциясини бузишини муҳокама қилишга ҳуқуқ берилмаган.