Халқ артистлари халқ хизматида
“Сардоба” тошқини бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга ундади.
“Сардоба” тошқини бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга ундади. Ҳозирда аксар тошқин оқибатлари бартараф этилиб, аҳоли учун янги уй-жойлар қурилиши бошланиб кетган бўлса-да, меҳрибон халқ ҳамон сирдарёликлар билан бирга.
Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахт ҳарбий округи тасарруфидаги Ангрен гарнизони ҳарбий хизматчилари юртимизнинг машҳур санъаткорлари ҳамроҳлигида Сирдарё вилоятида бўлдилар.


Ташрифдан кўзланган мақсад – тошқиндан зарар кўрган аҳоли кўнглини кўтариш, уларнинг дилларига шодлик ва қувонч улашишдан иборат.
Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, маданият ходимлари, шоир ва театр актёрлари билан кечган самимий суҳбатлар барчага бирдек манзур бўлди. Бу кун сирдарёликлар хотирасида узоқ вақт муҳрланиб қоладиган бўлди.

