Кейт Миддлтон илк бор COVID-19 вакцинасини олди
Шаҳзода Уилямнинг рафиқаси Кейт Миддлтон Лондоннинг Илмий тадқиқот музейида — оммавий эмлаш марказида вакцина олди.
Оммавий равишда эмлашни тарғиб қилиш мақсадида вакциналаш жараёнида қироллик оиласи аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Миддлтон турмуш ўртоғи (ўтган йили COVID-19 билан касалланган) шаҳзода Уилям вакцина олганидан бир ҳафта ўтиб эмланди.
"Буюк Британия эмлаш бўйича дунёда етакчилар қаторига киради. Мен бу жараёнда иштирок этаётган ҳар бир инсондан миннатдорман — барча саъй-ҳаракатларингиз учун ташаккур", деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.