“Кенг қамровли шериклик” йўлида
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Қатар давлати ахборот агентлиги – “QNA” саҳифаларида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим учрашуви ҳақида мақола эълон қилинди.
Муаллиф музокара чоғида мустаҳкамланиб бораётган икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби, хусусан иқтисодий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинганини таъкидлаган. Ўзаро муносабат “кенг қамровли шериклик” даражасига чиқишига ишонч билдирилиб, олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар кўриб чиқилгани урғуланган.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА