Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва Навоий вилоят суди ҳамкорлигида “Суд қарорларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш ҳамда бу борада амалиётда юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш чоралари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар суд ҳужжатлари асосида чиқарилган ижро ҳужжатларининг ижро этилиши аҳволи, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, суд ҳужжатлари асосида берилаётган ижро ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни электрон маълумотлар базасида ҳудудий мажбурий ижро бюроларига юборишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро бюроси органлари томонидан асоссиз қайтарилишининг олдини олиш ҳамда мазкур ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик учун эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда суд ҳужжатлари ижросини янада яхшилаш ва ижро жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қўшма йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, судлар томонидан белгиланган жарималар ва давлат божларини ундириш ҳақидаги суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратилиши лозимлиги таъкидланди.  

Шунингдек, тадбирда бугунги кунга қадар ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатларини Бюронинг ҳудудий туман-шаҳар бўлимлари билан ҳамкорликда кескин камайтириш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди