Қуйи палата мажлисида иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров солиқ сиёсати бўйича ҳам батафсил маълумот берди.

Қайд этилганидек, келгуси йилда солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Ижтимоий фоиз 12 фоиз, ҚҚС, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари 12 фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1,5 фоиз қилиб белгиланмоқда.  

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 январдан бошлаб бир йил давомида фойда солиғидан озод қилиш кўзда тутилмоқда.  

[gallery-26533]

Корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилма тармоқларини бепул қилиб берса, корхонанинг ушбу маблағларини фойда солиғидан чегириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, даромади 100 миллион сўмгача бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқдан озод этилади.  

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚС ноль ставкаси жорий этилмоқда. Натижада 13,5 мингта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳисобида 700 миллиард сўм маблағ қолиши кутилмоқда.  

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни янада рағбатлантириш мақсадида ҳам бир қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда.  

Жаҳон савдо ташкилотининг талабларидан келиб чиқиб, 1 февралдан бошлаб аксиз ставкалари ўртасидаги фарқ яқинлаштирилмоқда.  

Солиқлар бўйича тушумлар 116,3 триллион сўм ёки ЯИМга нисбатан 6 фоиз бўлиши кутилмоқда. Фойда солиғи бўйича тушумлар 64,5 триллион сўм бўлиши, билвосита солиқлар бўйича тушумлар эса 124,6 триллион сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йилда солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда