Саудия Арабистони Ар-Риёд шаҳрида 29-31 октябрь кунлари “Келажак инвестиция ташаббуси” номли форум бўлиб ўтди, деб ёзди “SPA” ахборот агентлиги. Тадбирда дунёнинг етакчи давлатларидан 4000 нафар инвестор, шунингдек, юздан ортиқ хорижлик экспрет қатнашди. Анжуман доирасида трансформация, технология ва инсон салоҳиятини ривожлантириш каби долзарб маслалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида эришилган келишувлар кўрфаз ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари, Хитой, Марказий Осиё ва Шимолий Африкада инновация, тадқиқот ва ишланмаларга оид ташаббусларни молиялаштириш, қайта тикланадиган энергия лойиҳалари ишлаб чиқиш ва аккумулятор энергиясини сақлаш каби муҳим соҳаларни қамраб олган.

Масалан, муайян келишувга кўра, "ACWA Power" компанияси Жаҳон банки гуруҳи институтларидан бири - Халқаро молия корпорациясидан 402 миллион доллар капитал кредитини олади. Ушбу маблағ ҳисобидан Ўзбекистонда қуёш энергияси бўйича икки лойиҳа молиялаштирилади.

Самарқанддаги “Сазағон-1” ва “Сазағон-2” корхоналари 500 мегаватт қуёш фотоэлектр ҳамда 334 мегаватт аккумулятор энергиясини сақлаш қувватига эга бўлади. Лойиҳаларнинг тижорий эксплуатацияси 2025 йил учинчи чоракдан 2026 йил тўртинчи чораккача бошланиши кутиляпти.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак инвестиция ташаббуси” форуми бўлиб ўтди