Хабар берганимиздек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-2027 йиллар учун Бюджетнома лойиҳасини эълон қилди. Унда келтирилган 2024 йилги бюджет ижроси таҳлилига кўра, Ўзбекистонда келаси йил учун давлат бюджети бўйича қонун лойиҳасига кўра, 2025 йилда жами 28,3 трлн. сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, НТТларга 3,8 трлн. сўм, аҳоли уй-жой сотиб олиши учун 2,5 трлн. сўм, жамоат транспорти зарарларини қоплаш учун 2,7 трлн. сўм, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2,7 трлн. сўм, Энергетика соҳаси учун 12,3 трлн. сўм, хусусан, газ сотиб олиш ва сотишдаги тафовутни қоплаш учун 7 трлн. сўм, қишлоқ ва сув хўжалиги учун 2,5 трлн. сўм, геология-қидирув ишлари учун 0,9 трлн. сўм ажратилиш кўзда тутилмоқда.

Таққослаш учун, 2025 йилда ижтимоий нафақа тўловларига 17,3 трлн. сўм, илм-фанга 2,3 трлн. сўм, маданият соҳасига 3,8 трлн. сўм, спорт соҳасига 3,3 трлн. сўм, шу тўртта йўналишга жами 26,7 трлн. сўм ажратиш режа қилинган. Бошқача айтганда, субсидияларга ажратилаётган маблағ (28,3 трлн. сўм) ижтимоий нафақа тўловлари, илм-фан, маданият ва спортга ажратилаётган жами маблағлардан (26,7 трлн. сўм) кўпроқни ташкил қилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келаси йилда жами 28,3 трлн. сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда