Кексаларга бир марталик пул маблағи ва совғалар тарқатилди
Мамлакатимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш яхши анъанага айланган.
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган ва ётиб қолган кексаларга Қашқадарё вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва “Нуроний” жамғарамаси вилоят бўлими ҳамкорлигида бир марталик пул маблағлари ва совғалар берилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, 100 ёшдан ошганларга 300 минг сўм ва совғалар, ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшайдиганларга 500 минг сўм берилди.

Қариялар қадр топган юртда меҳр-оқибат, қут-барака, тинчлик-хотиржамлик бўлади. Кексалар эътибордан мамнун бўлди.
ЎзА