Кегейлида янги корхона
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани марказида иш бошлаган янги корхонада аёллар ва эркаклар учун ўн турдаги пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани марказида иш бошлаган янги корхонада аёллар ва эркаклар учун ўн турдаги пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда.Замонавий технология асосида жиҳозланган кичик корхона маҳсулотлари ички бозорда тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Айни пайтда бу ерда ўнга яқин киши иш билан таъминланган.
Келгусида корхона ёнидан махсус дўкон очиш, шунингдек, маҳсулот тури ва ишчилар сонини купайтириш мўлжалланмоқда.