Каврак уруғи кушандалари ушланди
Сурхондарё вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси экополиция ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳамкорлигида ўтказган рейд тадбирида табиий ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги уруғларини ноқонуний йиғиб келаётган тўрт нафар шахсга дуч келди.
Вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасидан маълум қилишларича, шўрчилик Ашур Диёров, Бехзод Чориев, Шариф Улуғов ва Камол Тўхлиев(исм-шариф ўзгартирилди)лар Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги Биясиймас массивидан каврак ўсимлиги уруғларини ноқонуний равишда йиғиб олиб келаётганида қўлга тушди.

Ҳолат юзасидан каврак уруғи кушандаларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 81-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима ва табиатга етказилган зарар учун 2 миллион 228 минг сўм зарарни ундириш белгиланди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири