Каттақўрғонлик фирибгарнинг омади чопмади
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида 10 март куни фирибгарлик фаолиятининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро А.Б. маҳаллий фуқарони ўзининг ваколатли танишлари орқали Жанубий Корея давлатига 5 ойлик муддатга шартнома асосида ишга юбориш эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 5000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА