Катта Оқтовли қишлоғи омилкорлари
Наманган вилояти Норин туманининг Катта Оқтовли қишлоғи аҳли ўзининг миришкорлиги билан довруғ қозонган. Лимончилик, гулчилик, кўчатчиликда уларга етадигани йўқ.
– Ҳар бир хонадонда камида 8-10 сотихли томорқа бор, - дейди маҳалла раиси Шермамат Ёрқулов. – Ўртача даромад 30-40 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Гулчилик Наманганда саноат даражаси чиқаётгани сир эмас. Бу борада Катта Оқтовлининг ҳам мақтагулик ишлари бор. Водийга тарқаётган пальма гулларининг Ватани айнан шу ер.
[gallery-5176]
Маҳаллада яшовчи Бобур Ураимжонов уч сотихли иссиқхонасидаги гулзордан йилига 70-80 миллион сўм даромад олади.
– Тўрт йилдан бери гулчилик билан шуғулланаман, - дейди гулчи Б. Ураимжонов. – Харидорлар гулни уйдан олиб кетади. Томорқачилик ортидан оиламиз фаровон, рўзғоримиз бут.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА