Муносабат

Юртимиз мустақилликка эришганига ўттиз тўрт йил тўлмоқда. Бу муддат тарих мезонларида унчалик узоқ давр кўринмаслиги мумкин. Аммо халқимиз учун ҳар йили бу сана янги маъно, янги руҳ ва янги ютуқлар билан боғланади.

Бугун Ўзбекистонни барча соҳада улкан ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва жадал ислоҳотлар йўлидаги мамлакат сифатида дунё танимоқда. Сиёсий барқарорлик, иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар, айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги янгиланишлар – буларнинг барчаси халқимиз меҳнати ва жасорати самарасидир.

Куни кеча пойтахтимиздаги байрам тадбири ҳам ана шу ўзгаришлар, янгича руҳнинг яққол ифодаси бўлди. Унда турли соҳаларда юксак натижаларга эришган фидойи юртдошларимиз давлат мукофотларини қабул қилиб олдилар. Бу эса уларнинг шахсий меҳнатига берилган иззат-ҳурматгина эмас, балки бутун соҳа тараққиётига берилган юксак баҳо сифатида ҳам аҳамиятга эга.

Тадбирда Президентимиз барчани истиқлол байрами билан самимий қутлар экан, халқимиз бирдамлиги ва меҳнатсеварлигини мамлакат тараққиётининг асосий куч-омили сифатида қайд этди.

Фахрий унвонга сазовор бўлганлар орасида тиббиёт соҳасида катта натижаларга эришган таниқли жарроҳ, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг гепатобилиар жарроҳлик ва трансплантология бўлими раҳбари Миршавкат Акбаров ҳам бор.

Унинг зиммасида мамлакатимизда трансплантология йўналишини ривожлантириш, оғир беморларга ҳаёт бахш этишдек жуда масъулиятли вазифа бор. Шу фидокорона меҳнати учун у “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.

Мукофот топширилгандан сўнг у билан суҳбат қурдик.

– Аввало, барчани Мустақиллигимиз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Юртимиз тинч, халқимиз соғлом, фарзандларимиз бахтли бўлсин! Биз, шифокорлар эса шу йўлда барча билим ва кучимизни аямай хизмат қиламиз,– деди Миршавкат Акбаров. – Бу мукофотни шахсий меҳнатимга берилган баҳодек эмас, балки бутун жамоамиз, ҳамкасбларимнинг саъй-ҳаракатларига берилган эътироф сифатида қабул қиламан. Чунки тиббиётда натижа бир кишининг эмас, бутун жамоанинг ҳамжиҳат меҳнати эвазига кўринади. 

Мамлакатда тиббиётни ривожлантириш катта иш дегани. Чунки бунинг учун жуда кўп маблағ ва изчил ислоҳотлар йўлидан бориш талаб этилади. Қувонарлиси, кейинги йилларда бу соҳада ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, барча талабларга жавоб берадиган клиникаларни ташкил этиш, чекка ҳудудлардаги шифохоналарни ҳам замонавий ускуналар билан таъминлашга эътибор қилинаётгани қувонарли. 

Булар беморларимизга сифатли хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Хусусан, трансплантация соҳасида катта қадамлар қўйилди. Аввал хорижда амалга оширилган операцияларни эндиликда ўзимизда муваффақиятли бажармоқдамиз. Бу беморлар ва уларнинг оилалари учун ҳам катта қулайлик.

Режаларимиз катта. Соҳамизни янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш йўлидан бораверамиз. Ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳамиша эътиборимиз марказида бўлади. Чунки эртанги кун тиббиёти уларнинг қўлида.

ЎзА мухбири Икром АВВАЛБОЕВ ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Катта натижаларга жамоанинг ҳамжиҳат меҳнати эвазига эришилади