“Касблар танлови” ғолиблари аниқланди
Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёшлар форуми — 2024” ўтказилмоқда.
Форум давомида “Касблар танлови”нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

“Электромонтаж устаси” ҳамда “Новвойчилик” йўналишларида туманлардан ғолиб бўлган 18-21 ёш тоифасидаги, шунингдек дизайнерлик йўналишида 31 ёшга тўлмаган ёшлар ўзаро баҳс олиб борди.

"Электромонтаж устаси" йўналишида 1-ўрин ва Республика босқичи йўлланмасига Яккасарой тумани Ракатбоши маҳалласидан Шоилёсбек Анорбоев, 2-ўринга Учтепа тумани Журжоний маҳалласидан Жасурбек Исмоилбеков, 3-ўринга Сергели тумани Садоқат маҳалласидан Сарварбек Обиджонов эга бўлди.

"Новвойчилик” йўналишида ёш новвойлар маҳорат майдонида ўзаро беллашди. 1-ўринни Сергели тумани Қурувчилар маҳалласидан Миродил Миробидов эгаллади. 2-ўрин Чилонзор тумани Хайробод маҳалласидан Абдулло Ўлмасовга ҳамда 3-ўрин Яккасарой тумани Қушбеги маҳалласидан Шаҳзод Давроновга насиб қилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА