Сирдарё вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимида жами 312 та умумий ўрта таълим, 10 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати, 12 та хусусий, 1 та Президент мактаби, 1 та Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида мазкур умумий ўрта таълим мактабларининг 11-ва 9-синфларини 156 минг 191 нафар ўқувчи битирди. 249 нафар ўқувчи олтин ва 42 нафари кумуш медалларга сазовор бўлди. Битирувчиларнинг 352 нафари эса муддатидан олдин олий таълим даргоҳларига талабаликка қабул қилинди.

Бундай натижага ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимига бўлган эътибори, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, илғор педагогик методларнинг босқичма-босқич соҳага жорий этилиши ва шу билан бирга ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятига қараб фанларни чуқурлаштириб ўқитиш, хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатиш тизими йўлга қўйилгани ютуқларнинг бош омили бўлди.

– Бунда педагогларнинг касбий тайёргарлиги муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда ўтган давр мобайнида 12227 нафар педагог ҳамда 188 нафар ўрта таълим мактаблари директори малака ошириш курсларида қайта ўқитилган бўлса, 1416 нафар педагог онлайн тарзда малакаларини оширди. Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 1147 нафар хорижий тил ўқитувчисининг 640 нафари миллий ва халқаро тил сертификатларига эга бўлган бўлса, 889 нафар ўқитувчимиз эса халқаро ва миллий  сертификатларга эга бўлишди. Бу эса, ўз навбатида таълим сифатининг ошишига, зукко, билимли ўғил-қизларимиз сони ортишида қўл келяпти, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева.

Ана шу ишлар самарасида Сирдарё вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълими тизимида ўқиётган ўқувчиларнинг рейтинг кўрсаткичи тўрт-беш йил олдингига қараганда анча ошган бўлса, Республика ҳамда халқаро фан олимпиадаларида юқори натижаларни қўлга киритаётганлар сони ортди. Мисол учун айтганда, ўтган ўқув йилида сирдарёлик мактаб ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида 1 та олтин ва 5 та бронза медални қўлга киритди. Бу натижалар эса сирдарёлик ўқувчиларнинг халқаро майдонда ўз билимлари билан баҳслаша олиши мумкинлигини кўрсатди.

[gallery-20837]

– Биз булар билан чегараланиб қолмаймиз, олдимизда мақсадлар ва вазифалар кўп, – дейди бошқарма бошлиғи. – Шу боисдан ҳам, вилоятнинг қай бир гўшаси бўлмасин, унда жойлашган таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, илғор педагогик методларни қўллашга, янгича фикрлайдиган, креатив ғояси бор ўқитувчиларнинг ғояларини таълим тизимига татбиқ этишга ҳаракат қиляпмиз. Чунки таълим тизими мураккаб тизим. Бунга бефарқ қараб бўлмайди.  

Энг қувонарлиси, Сирдарёда давлатимиз раҳбарининг “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий ўқув йилидан бошлаб ўқитувчиларнинг касбий билим даражаларини ошириш, тажриба алмашишини йўлга қўйиш ҳамда таълим сифатини юқори босқичларга кўтариш мақсадида мактабгача ва мактаб таълими тизимида “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари жорий этилди.

Душанба куни ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари учун, сешанба куни филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари учун, чоршанба куни табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан) ўқитувчилари учун, пайшанба куни аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари учун ҳамда жума куни хорижий тиллар ўқитувчилари учун, шанба куни эса амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ва бошланғич таълим ўқитувчилари учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари йўлга қўйилди.

Бунга эса, умумий ўрта таълим муассасаларининг барча ўқитувчилари жалб этилди. Бу ўқитувчилар, “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожлантириш соати” тадбирларини ўтказадиган вақтда дарс машғулотлари ва бошқа тадбирларга жалб қилинмайди. Энг муҳими, ушбу тадбирларда ментор-ўқитувчи сифатида фаолият юритадиган фан ўқитувчиларига асосий иш жойи бўлган умумий ўрта таълим муассасаси директор жамғармаси ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўлаб бериляпти.

Бундан ташқари, 2023-2024 ўқув йили давомида вилоятдаги 22 та умумтаълим мактаби, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари “Янги баҳолаш тизими”га ўтказилди. Янги ўқув йилидан бошлаб яна 38 та умумтаълим мактабида мазкур баҳолаш тизими жорий этилади. Келгусида қолган умумтаълим мактаблари ҳам босқичма-босқич янги баҳолаш тизимига ўтказилади. Бунда ўқувчилар ўзининг ҳаракати, интилиши ва фанларни мукаммал ўзлаштириши орқали форматив, сумматив баҳолаш тизимида баҳоланади.

Замон талабларидан бири мактабни ўзгартирмасдан туриб жамиятни ўзгартириб бўлмаслигидир. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу  боғча ва мактабдир. Зеро, халқимизнинг хоҳиши ва истагидан келиб чиққан ҳолда таълим тизимининг пойдевори бўлган мактабгача таълим тизими ва бошқарувини тубдан такомиллаштириш масаласи ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, вилоятда 2016 йилгача мактабгача таълимга болажонларни қамраб олиш 24 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб қамров қарийб 82 фоизга кўтарилди. Шунингдек, соҳа ривожига қаратилаётган эътибор натижасида мактабгача таълим тизимида меҳнат қилиб келаётган педагогларни малака тоифалаш тизими йўлга қўйилганлиги, олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлик маош ставкалари мактаб ўқитувчиларининг ойлигига тенглаштирилганлиги тизимга берилаётган эътиборнинг яна бир намунасидир.

Ўз касбининг устаси ҳисобланган 44 нафар сирдарёлик устоз Вазир жамғармаси ҳисобидан ойликларига қўшимча равишда устама оляпти. Бу эса, албатта, бошқа муаллимлар учун ибрат  мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” жорий этилди