Ҳар йили мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг байрам қилинади.

Шу муносабати билан Қибрай туманида тантанали байрам тадбири ўтказилди. Ёзилган тўкин дастурхон атрофида нуронийлар, кластерлар вакиллари,  фермерлар,  миришкор боғбонлар жам бўлди.

Тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев  Президентимизнинг соҳа ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирди ва барчага ўз тилакларини билдирди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда вилоят аҳолисининг 37 фоизи бандлиги айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасига тўғри келади. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 38 фоизи шу тармоқда яратилиши соҳанинг салмоғи нақадар юқори эканлигини кўрсатади.

Ҳозир ҳудудда жами 5 минг 600 та фермер ва 856 та бошқа мулк шаклидаги субъектлар фаолият юритади. Шунингдек, 12 та пахта- ғаллачилик, 28 та мева-сабзавотчилик ва 10 та шоличилик кластерлари самарали фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, мавсумда ғалладан юқори ҳосилдорликка эришган Бекобод туманидаги “Боқиева Назира” фермер хўжалиги 215 фоизга, “Гулистон” фермер хўжалиги 173, Пискент туманидаги “Отақўзиев Нурали” фермер хўжалиги 280, Ўрта Чирчиқ туманидаги “Келажак Истиқболи” фермер хўжалиги 300, Бўка туманидаги “Саркор” фермер хўжалиги 251, Юқори Чирчиқ туманидаги “Раҳимжон Тадбиркор” фермер хўжалиги 206, Оққўрғон туманидаги “Баҳром” фермер хўжалиги 293 фоизга бажариб, вилоят ғалла хирмонига ўзинг улкан ҳиссасини қўшди.

Пахта ҳосилини етиштиришда ҳам фермер-деҳқонлар ўрни салмоқли бўлди. Асосий, боғ-ток қатор оралари ва такрорий майдонларда экилган майдонларда сабзавот маҳсулот етиштирилди. Тадбирда, қишлоқ хўжалиги барча тармоқларида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар соҳа заҳматкашларининг меҳнатлари туфайли янада ривожлантирилаётгани айтиб ўтилди.  

Тадбирда бир гуруҳ соҳа вакилларига “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди. Эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда вилоят маданият бошқармаси томонидан тайёрланган бадиий дастур тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

А. Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбини улуғлаганлар ҳамиша эъзоз ва шарафга муносиб