Картошка кўчат шаклида экилмоқда
Андижон вилояти Асака туманида инновацион усулда картошка етиштирилмоқда.
Андижон вилояти Асака туманида инновацион усулда картошка етиштирилмоқда.
“Ўзбекистон мустақиллиги” массивидан 5 гектар майдон танланиб янгича усул, яъни картошка кўчат шаклида экилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, картошкани кўчат усулида экишнинг қатор афзалликлари бор. Биринчидан ҳосил одатий экилган картошкадан бир мунча вақт эрта етилади, шунингдек, бир гектар майдонга 500 килограмм картошка кўчати экиб, 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Айни кунда туманда 200 минг туп картошка кўчати экишга тайёрлаб қўйилган.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Ўзбекистон мустақиллиги” массивидаги картошка экилаётган майдонга бориб, картошка экиш жараёни билан танишди.
– Картошкани кўчат шаклида экиш усули эрта ва кўп ҳосил олиш имконини беради, – дейди туман ҳокими Иномжон Мамадалиев. – Бу аҳолининг картошка маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.
Келгусида ушбу усулдан самарали фойдаланиш ва вилоят бўйича кенг жорий этиш кўзда тутилган.

