“Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2028 йилдан ҳар йили унувчанлик даражаси 85% дан паст бўлмаган камида 10 млн дона картошканинг мини-туганакларини етказиб бериш, 2030 йилга бориб республикада картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16–17 тоннадан 25–30 тоннага ошириш республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда етиштириладиган картошканинг “in-vitro” ўсимликлари, микро ва мини-туганакларининг ҳажмлари бўйича илмий муассасалар ва тадбиркорларга буюртма беради.

2026 йил 1 январдан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50% игача йиллик 12 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга суғурта полиси асосида кредитлар ажратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Картошка етиштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланади