Картинг мусобақасида кучлилар сараланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида Учқўрғон туманидаги картадромда картинг бўйича “Наманган вилояти ҳокими кубоги учун” 3-босқич финал мусобақаси бўлиб ўтди.
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 7 жамоа таркибида 70 нафарга яқин зиёд спортчи «Микро», «Мини», «Супермини», «ОК-Жуниор», «Патриот», «КФ», «КЗ» ҳамда «Т-4 Патриот ўсмирлар» синфлари бўйича ғолиблик учун беллашди.
[gallery-30678]
Якуний натижаларга кўра, Тўрақўрғон туман ЎСТМ жамоаси биринчи, Наманган вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази иккинчи, Янгиқўрғон туман ЎСТМ жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиблари “Ватанпарвар” ташкилотининг диплом ва медаллари билан тақдирланди
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА