Каратэчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақияти
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида каратэ (WKF) бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза, жами 15 та медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг 67 килограммгача вазн тоифасида Абдулваҳоб Рашидов (ўсмирлар), 54 килограммгача бўлган вазнда Моҳинур Тешабоева (ўсмирлар) ҳамда -61 килограмм вазндаги қизлар орасида Саида Мусахонова (ўсмирлар) барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритган бўлса, ёшлар орасида Бекзод Зоиров ва Севинч Отабоева кумуш медаль билан тақдирланди.


Қитъа биринчилигида ўз ёш ва вазн тоифаларида Дилмурод Камолиддинов, Шодия Зиёдуллаева, Ҳумоюнмирзо Ҳалимов, Исомиддин Каримов, Сардор Баҳромов, Диёра Пўлатова, Моҳичеҳра Абдураимова, Гулшан Алимардонова, ката йўналишида Абдулазиз Расулов ҳамда мазкур йўналишнинг ўсмирлар ўртасидаги жамоавий ката дастурида йигитларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА