Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Капитал бозорини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш мақсадида:

1. Капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 триллион сўмга етказиш, банк томонидан кредитлашга муқобил бўлган самарали молиялаштириш механизмини яратиш;

халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувларни қўллаш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;

капитал бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш орқали 2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;

соҳага илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини ва тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи қонунчилик базасини яратиш;

капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш;

капитал бозори учун соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;

миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.

2. Қуйидагилар:

2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) 1-иловага мувофиқ; 

2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ; 

2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

3. Белгилаб қўйилсинки:

эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг умумий ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизига етказиш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади;

2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириши мумкин;

оммавий савдолар орқали акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди.

4. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини қуйидаги шартларда ўтказиш белгилансин:

IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларни харид қилиш учун аризаларни тўплаш ушбу IPO ёки SPOни ўтказиш шартномаси тузилган андеррайтер ёки андеррайтерлар гуруҳи томонидангина амалга оширилади;

андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди бўйича аризаларни тўплаш учун нарх чегараларини белгилайди;

IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга оширилади;

андеррайтерга акциядорлик жамияти билан тузилган шартнома асосида акциялар тақсимланадиган инвесторларни танлаш, шунингдек, инвесторларга IPO ва SPO доирасида харид қилинган акцияларни сотиш тақиқланадиган муддатни белгилаш ҳуқуқи берилади.

5. Марказий банк 2021 йил 1 ноябрга қадар “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДК ҳисоб рақамлари Марказий банкка ўтказилишини таъминласин.

6. Молия вазирлиги, Марказий банк, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг “Молия ва инвестиция саводхонлиги” дастурини қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий хизматлар ва маҳсулотлар, жумладан, капитал бозори ҳамда молиявий инструментлар ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ ташаббусларни ҳамжиҳатликда амалга оширган ҳолда мутасадди ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш;

илғор хорижий ўқув муассасалари ва тадқиқот институтлари, молия ташкилотларидан етакчи мутахассисларни молиявий саводхонлик даражасини оширишга оид таълим тадбирларига кенг жалб қилиш;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун “Молиявий саводхонлик” ўқув курсини фан сифатида жорий этиш. Ушбу фан доирасида маблағларни тўғри бошқариш, оқилона молиявий қарорлар қабул қилиш, жумладан, молиявий инструментлар бўйича ўқитиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда “Молиявий саводхонлик олимпиадалари”ни ташкил этиш орқали ўқув курсининг самарадорлигини баҳолаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий, шу жумладан, инвестиция бўйича саводхонлигини ошириш борасидаги барча тадбирларни 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси доирасида амалга ошириш.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Молия вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

10. Мазкур фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А Ишметов белгилансин.

Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров: 

икки ҳафта муддатда Дастурнинг асосий йўналишлари бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилишини ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этилишини;

икки ой муддатда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши мазкур фармонга 4-иловада белгиланган ҳар бир корхона бўйича алоҳида “йўл харита”лари тасдиқланишини таъминласин.

Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А.Гулямов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 13 апрель

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида