Камилла Раҳимова Дубайда чемпион бўлмоқчи
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида теннис бўйича “Dubai Duty Free Tennis Championships” турнирига старт берилди. Мазкур мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган энг кучли теннисчилар қаторида ҳамюртимиз Камилла Раҳимова ҳам иштирок этади.
Маълумот учун, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла мусобақани асосий тўр баҳсларига йўлланма берувчи саралашдан бошлайди. Унинг илк даврадаги рақиби аргентиналик Солана Сьерра ҳисобланади. Ушбу учрашув 13 февраль куни бўлиб ўтади.

Мазкур турнирнинг мукофот жамғармаси 4 миллион 88 минг 211 АҚШ долларини ташкил этади. Яккалик баҳслар ғолиби эса 665 минг АҚШ доллари ва 1 минг рейтинг очкосига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА