Камилла Раҳимова бош совринни кўзламоқда
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Англия турнирида бош совринни кўзламоқда.
Англиянинг Истборн шаҳрида WTA 500 тоифасига кирувчи “Lexus Eastbourne Open – 2026” халқаро теннис турнири старт олди. Унда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова жуфтлик баҳсларида иштирок этади.
27 июнга қадар давом этадиган мусобақада Камилла Раҳимова япониялик Мию Като билан жуфтлик ҳосил қилди. Улар турнирнинг биринчи босқичида британиялик теннисчилар Эмили Аплтон ва Алисиа Дюдени дуэтига қарши кортга чиқади.
Маълумот ўрнида, “Lexus Eastbourne Open – 2026” турнирининг мукофот жамғармаси 499 минг АҚШ долларини ташкил этади. Жуфтликлар баҳси ғолиблари 23 минг 950 АҚШ доллари ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА