Камчаткада Ан-2 самолёти ҳалокати сабаб 2 нафар учувчи ҳалок бўлди
Камчаткада Ан-2 самолёти ҳалокатга учраши туфайли экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича матбуот хизмати хабар берди.
Ҳалокат Камчатканинг Северные Коряки қишлоғи яқинида содир бўлган. Самолёт парвоз пайтида учиш-қўниш йўлагидан 1 км узоқликда қулаган. Бортда икки экипаж аъзоси бўлган, уларнинг иккаласи ҳам воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, самолёт жиҳозланмаган учиш-қўниш йўлагидан ҳавога кўтарилган.
Воқеа жойида 9 та ўт ўчириш ва қутқариш техника воситалари, 40 дан ортиқ қутқарувчи ишлаган.