Европа ташқи ишлар вазирлари билан видеоконференциядан сўнг ЕИ ташқи ишлар вазири Кая Каллас Россияга қарши янги санкция устида ишлаётганини айтди.
— Биз Россияга қарши кейинги санкция, Киевга ҳарбий ёрдамни кучайтириш ва Украинанинг ЕИ таркибига қўшилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш устида ишлаяпмиз, — деб ёзган у АҚШ ҳамда Россия етакчилари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги бўлажак учрашув муҳокамасидан сўнг. — ЕИ давлатлари АҚШнинг адолатли тинчликка олиб келадиган қадамларини қўллаб-қувватлайди.
Кремль ва Оқ уй аввалроқ 15 август куни Аляскада Путин билан Трамп учрашишини маълум қилган.