Какайди гарнизонида “Очиқ эшиклар куни”
Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, шубҳасиз, ўсиб келаётган авлоднинг юртга муҳаббат туйғусини улғайтириб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишга қизиқишини, интилишини оширишда муҳим ўрин тутади.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман ҳокимлиги ҳамда Какайди гарнизонидаги ҳарбий қисмлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мана шундай руҳдаги тадбирларнинг бардавомлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ушбу мақсадда Какайди гарнизонида навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
[gallery-17993]
Тадбир давомида бир гуруҳ ёшларга Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди, шунингдек, улар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлари, ўқув хоналари, кутубхона, музей ва мавжуд ўқув-моддий базалари билан яқиндан танишдилар.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат)ЎзА