Кадастр соҳасидаги муаммолар бартараф этилмоқда
Дронларни бошқаришга бағишланган тақдимот иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан "Камера фокусида кадастр соҳаси: таништирамиз, саволларга жавоб берамиз" мавзусида медиа-тур ўтказилди.
Тошкент вилоятида ташкил этилган медиа-турнинг мақсади кадастр соҳасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан ахборот, хизматларни янги технологик ечимлар бўйича атрофлича маълумотлар бериш, фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари бўйича очиқ, конструктив мулоқот қилишга қартилгани билан аҳамиятли бўлди.
Медиа-тур иштирокчилари аввалига Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида бўлиб, давлат марказларидан келиб тушган аризалар қандай кўриб чиқилиши ва онлайн хизматлар алгоритми бўйича маълумотлар олдилар.
– Муайян хизматлар тўлиқ онлайн шаклга ўтган, галдаги вазифа эса фуқароларда бундай хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат,– дейди Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бош муҳандиси Носир Латипов.– Бир ойда бажариладиган ишларни эндиликда беш иш кунида якунламоқдамиз. Бунда иш унумдорлиги бир неча мартага ортиб, қоғоз сарфи анча камайди. Инсонларнинг ҳам вақти тежалмоқда.
Кейинги манзил Картография илмий ишлаб чиқариш давлат корхонаси бўлди. Хариталар ишлаб чиқариш фабрикасида медиа-тур иштирокчилари "Ўзбекистон Миллий Атласи" нинг илк нусхаси ва лойиҳа доирасидаги иш жараёни билан танишдилар.
Қибрай туманида эса иштирокчилар Тошкент вилояти кадастр бошқармаси , "Геоинновация" ДУК, "Геоинфоком"ДУК, "Картография Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази", "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ каби ташкилотларнинг тақдимотлари билан танишдилар.
Медиа-тур давомида ОАВ вакиллари соҳага оид муаммолар, қизиқарли фактлар ва маълум бир вазиятларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Қолаверса, фуқаролардан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш жараёни, архив ҳужжатларини рақамлаштириш ва геоботаник тадқиқотлар билан танишдилар.