Барчага маълумки, ер участкаларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали фуқаролар ёки хўжалик юритувчи субъект ўз эгалик ҳуқуқига эга бўлади. Бундай тартиб, яъни ерга эгалик ёки фойдаланиш ҳуқуқи давлат реестрида расмий қайд этилади ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ кафолатланади. Ўз навбатида, сотиш, сотиб олиш, мерос қилиб қолдириш имконияти пайдо бўлади. Лекин турли сабабларга кўра, баъзи фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Бундай ҳолда мулк эгаси нима қилиши лозим? Бу ҳақда бизга Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Қува тумани бўлими бошлиғи Ҳаётбек Қурбонов гапириб берди.

– Бу масала одамларни йиллар давомида қийнаб келди, – дейди суҳбатдошимиз.–2024 йил 5 августда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда кўчмас мулк соҳасини ҳуқуқий тартибга солишда, энг муҳими, юртдошларимизнинг ер участкаси ва уй-жой билан боғлиқ муаммолари ҳуқуқий ечим топишида муҳим қадам бўлди.  

Ушбу қонуннинг мақсади айнан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан  иборат. Жорий йил 27 майда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур қонунни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақидаги қарор қабул қилинди.  

Аввало, қайд этиш лозимки, қонун бўйича 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан ҳамда ортиқча эгаллаб олинган ер участкаси, уларда қурилган бинолар ва иншоотларга, 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкалари, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги тураржойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилади.

Шунингдек, кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартга қадар жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига, давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига, ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига мулк ҳуқуқи берилади.  

Қонунчилик ҳужжатига асосан, Қува туманида ҳам кадастр ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш юзасидан белгиланган режа-жадвал асосида тизимли хатлов ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги тартиб асосида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва хўжалик иншоотларига ҳуқуқларни қайтарзда  этиш мумкинлиги, бу жараёнда аҳолидан қайси ҳужжатлар талаб қилиниши ва қандай босқичлардан ўтиши зарурлиги ҳақида фуқароларга тушунтиришлар берилмоқда.

Туманда 65 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, жараён бошлангандан буён “Дўстлик”, “Тожикқишлоқ”, “Пандигон”, “Болалик”, “Сўфи”, “Чилон”, “Маданият”, “Турк” маҳалла фуқаролар йиғинларида хатлов олиб борилди. Бунинг натижасида 5802 та кўчмас мулк объекти ходимларимиз томонидан ўрганиб чиқилди. Тегишли тартибда барча маълумотлар Кадастр агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиляпти ҳамда “Эътироф” дастури орқали расмийлаштирилмоқда, айримлари муҳокама жараёнида.  

Шу ўринда қайд этиш лозимки, қонун талабига мувофиқ, тегишлича ижара ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқиладиган ер участкасининг, бинонинг ва иншоотнинг электрон йиғма жилд ҳужжатлари ушбу ер участкаси бино ва иншоотлар билан банд бўлган тақдирдагина автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилади. Бу тизимга 15 та ваколатли ташкилот ҳам тегишли маълумотларни киритиб боради.

Ҳозирги кунларда туманнинг “Найман”, “Янгичек”, “Юзия” маҳалла фуқаролар йиғинларида инвентаризация ҳудуди яратилиб, 2494 та ер участкалари ва уй-жойлар ҳуқуқий жиҳатдан босқичма-босқич хатловдан ўтказилмоқда. Афсус-ки, хатлов ишларини бир текисда амалга оширишга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, айрим мулк эгаларининг уйида бўлмаслиги туфайли бир жойга бир неча марта бориш ёки уларни қидириб топишга тўғри келяпти. Ачинарлиси, кадастр ходимларини хонадонига киритмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу эса белгиланган режанинг кечикишига сабаб бўлмоқда.

Айрим фуқаролар маҳалласида хатлов ўтказилмаётгани бўйича бизга ва юқори ташкилотларга мурожаат қилишмоқда. Юқорида айтиб ўтилганидек, жараён режа-жадвал асосида босқичма-босқич кечмоқда. Шунинг учун ҳар бир шахс www.kadastr.uz сайти орқали ўз маҳалласида хатлов қачон ўтказилишини билиб олишимумкин. Агар маҳалла рўйхатда бўлмаса, демак, у кейинги босқичда ўтказилади.

Мурожаатларнинг яна бири хатлов якуни юзасидан бўлиб, қонунчилик бўйича мулк ҳужжатларининг тўлиқлиги ва қонунийлиги вилоят адлия бошқармаси томонидан текшириб чиқилади. Уларнинг натижалари маҳалла бурчаклари, Кадастр агентлигининг сайти орқали жамоатчиликка эълон қилиб борилади. Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга СМС-хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома асосида бир марталик тўловни амалга оширганларга ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади.

Бир сўз билан айтганда, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ер участкасидан тўлиқ ва хавфсиз фойдаланишнинг ягона йўлидир. У фуқарога ҳам, тадбиркорга ҳам ҳуқуқий кафолат, молиявий имконият ва давлат томонидан ҳимояберади.

Муҳаммаджон Обидов,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр ҳужжатларини қандай тиклаш мумкин?