Кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими қачондан бошлаб ўчирилиши ҳақида маълумот берилди
Шу кунларда ҳаво ҳароратини ҳамда карантин вазиятини ҳисобга олиб шароитида ушбу уйларда истиқомат қилаётган аҳоли учун қулайлик бўлиши учун иссиқлик энергиясини етказиб беришда давом этмоқдамиз.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов аҳоли истиқомат қиладиган кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими қачондан бошлаб ўчирилиши ҳақида маълумот берди.
Юртимиздаги 14 минг 300 кўп қаватли уйларга 80 яқин иссиқлик таъминоти корхоналарининг қозонхоналари иссиқлик энергияси етказиб беради.
Шу кунларда ҳаво ҳароратини ҳамда карантин вазиятини ҳисобга олиб шароитида ушбу уйларда истиқомат қилаётган аҳоли учун қулайлик бўлиши учун иссиқлик энергиясини етказиб беришда давом этмоқдамиз.
Апрелда ҳаво исиши билан иссиқлик таъминоти ва исиш даври якунланади. Мисол учун, ўтган йилларда иситиш даври 15-23 март кунларида якунланарди. Иссиқ сувнинг вақтинчалик ўчириш тадбирлари эса карантин тугамагунча бошланмайди.
Аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ мурожаатларини таъминлаш учун кунига 4 миллион куб метр сув етказиб берилмоқда. 2.4 миллион куб метр оқова сув чиқариб ташланмоқда. Уларнинг сифати кундалик назорат қилинмоқда. 55 лаборатория ва 14 марказий таҳлил лабораторияси ишлаб турибди. Карантин эълон қилингандан буён тўрт ярим мингдан ортиқ сув намуналари олиниб таҳлил қилинди. Истеъмол суви стандартларга тўлиқ жавоб беради.
Шу билан бирга, юртимиздаги барча сув таъминоти иншоотларининг қатъий режими ҳамда санитария муҳофаза қилиш зонасининг санитария ҳолати доимий назоратда. Гигиена талаблари ва сифат назорати узлуксиз амалга оширилмоқда. Ичимлик ва оқова сувларни зарарсизлантириш учун 100 тоннадан ортиқ суюқ хлор ва гипорхлорид жамғарилди.
Қайд этиш керакки, уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм эвазига Тошкент вилоятида иккита ва Хоразм вилоятида битта ичимлик сув таъминоти корхонасининг лаборториясининг моддий техника жиҳозлари янгиланди.