Кўчма қути қандай тартибда амалга оширилади?
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 886-сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 886-сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнлари давом этмоқда.

Мазкур сайлов участкасида 990 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 24 нафарини 18 ёшлилар ташкил этади. Ҳудудда 1939-1945 йилларда туғилган фуқаролар 7 нафарни ташкил этиб, улар ҳам мамлакатимиз келажаги ва равнақи йўлида конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб жараёнларда фаол иштирок этмоқда.
Куннинг иккинчи ярмига қадар ҳисоб-китобларга қараганда сайловда қатнашган фуқаролар 50 фоизга яқинлашган.
– Сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнида бизнинг участкада 22 нафар ногиронлиги мавжуд фуқаро ва ётоқдаги нуронийлар аниқланган, – деди 886-сайлов участкаси раиси Амриддин Икромов. – Жисмоний имконияти чекланган, кекса ёшдаги инсонлар ҳамда сайлов куни муайян сабабларга кўра сайлов участкасига кела олмайдиган фуқароларга махсус кўчма қути олиб борилади ва уларга овоз бериш учун имконият яратилади. У албатта, холис кишилар, махсус назоратчи ва мутахассислар иштирокида амалга оширилади.