ЖССТ: коронавирусга чалиниш ҳолатлари камаймоқда
Дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари беш ҳафтадан буён камаймоқда, деб баёнот берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
"Ўтган ҳафта октябрь ойидан буён COVID-19 га чалиниш ҳолати энг кам қайд этилган ҳафта бўлди", – деди у.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, ўтган беш ой ичида вирус юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар икки мартага камайган.