Жо Байден суиқасдга муносабат билдирди
АҚШ Президенти Жо Байден Дональд Трампга уюштирилган суиқасдга муносабат билдирди. Бу ҳақда “AP News” хабар берди.
— Трамп айни дамда хавфсиз ва яхши ҳолатда эканлигини эшитганимдан хурсандман. Мен Трамп ва унинг оиласи, шунингдек, митингда бўлган воқеадан ҳавотирдаман. Улар учун ибодат қиламан, — деди Президент.
Шу билан бирга, Байден ушбу суиқасдни қоралади ва воқеага доир қўшимча маълумотларни кутаётганини билдирди.
АҚШнинг амалдаги етакчиси Америкада бундай зўравонликка жой йўқлигини қайд этиб, халқ сифатида бирлашиб, уни қоралаш кераклигини таъкидлаган.