Жиззах шаҳрида стол тенниси бўйича 13-16 ёшли ўсмир ўғил ва қиз болалар ўртасида “Маҳалла кубоги” турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти бўлими, вилоят спортни ривожлантириш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармалари, вилоят стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси доирасида вилоятдаги маҳалла ва қишлоқларда 13-16 ёшдаги  ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил  бўлган ички ишлар идоралари ҳисобида турувчи, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”даги кам таъминланган ўсмир ўғил ва қиз болалар ўртасида “Маҳалла кубоги” вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.  

– Ушбу мусобақаларнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 10–30 октябрь кунлари давомида вилоятдаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларидан ташкил этилиб, унда 1 минг 598 нафар 13-16 ёш тоифасидаги ўсмир ўғил ва қиз болалар стол тенниси бўйича мусобақаларда иштирок этган бўлса, шулардан, 23 нафари ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турган, 43 нафари “Темир дафтар” ва 166 нафари “Ёшлар дафтари” рўйхатида бўлган ўсмир ўғил ва қиз болаларни ташкил этди, – дейди мусобақа бош ҳаками Бахтиёр Одилов. – Шунингдек, 1-15 ноябрь кунлари мусобақанинг туман ва шаҳар босқичлари ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияларда ташкил этилиб, маҳаллалар босқичларида ғолиб бўлган ўсмир ўғил ва қиз болалар жуфтликларидан шаклланган 202 жамоа таркибида 404 нафар ёш спортчилар иштирок этди.  

[gallery-9745]

Бугунги, мусобақанинг вилоят босқичида эса шаҳар ва туманлар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 та жамоанинг 26 нафар аъзоларидан шаклланган жуфтликлар мусобақанинг республика финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга кириш учун баҳслашмоқда. Шу ўринда мусобақанинг 4-вилоят босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилиб, кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.  

Кун давомида қизғин куршларга бой бўлган стол тенниси беллашувларида Зарбдор тумани Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини жуфтлиги 1-ўринни эгаллаб, беллашув ғолиби бўлди ва мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

2-ўринни Шароф Рашидов туманидаги “Қораянтоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини, 3-ўринни эса Арнасой туманининг “Гулбаҳор” ва Ғаллаорол туманининг “Олимлар” МФЙ ўсмир ўғил ва қиз болалар жуфтликларидан шаклланган жамоалар эгаллади.  

Мусобақа ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳиблари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Маълумот ўрнида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақанинг республика финал босқичи жорий йилнинг декабрь ойида ўтиши режалаштирилган.      

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда “Маҳалла кубоги” ғолиблари аниқланди