Жиззахда энг яхши тарбиячилар тақдирланди
Жиззах шаҳрида “Йилнинг энг яхши тaрбиячиси – 2022” республика кўрик-тaнловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблaрини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган касбий кўрик-танловнинг тақдирлаш маросимига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимлиги, мактабгача таълим бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари раҳбарлари, бошқарманинг ҳудудий бўлимларида таълим сифати бўйича масъуллар, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, танловнинг қуйи шаҳар ва туманлар босқичида ғолибликни қўлга киритган тарбиячилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, ғолиб, совриндор ва турли номинациялар соҳиблари диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ғолиблар Тошкент шаҳрида ўтиши режалаштирилган кўрик-танловнинг республика босқичида Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилади.
А.Қаюмов, ЎзА