Жиззах вилоятида “Жадидлар изидан” республика кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтди.
Пахтакор туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш ҳамда ватанпарварлик кўникмасини шакллантириш мақсадида “Жадидлар изидан” республика танловининг туман босқичи муросасиз курашларга бой бўлди.
[gallery-20206]
Танлов 6-8 ва 9-10-синфлари ўқувчилари ўртасида иккита шарт асосида ўтказилди. Танлов якунлари бўйича ғолиб ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
***
Жорий йилнинг октябрь ойида Президентимиз раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида юклатилган вазифалар ижроси доирасида Дўстлик тумани Мевазор маҳалласида “Ёшлар боғи” ташкил этилмоқда.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ташкил этилаётган мазкур боғ маҳалладан оқиб ўтувчи канал атрофида барпо этилади. Бугунга қадар канал атрофида бунёдкорлик ишларининг асосий қисми бажариб бўлинди. Мазкур боғда аҳолининг мароқли дам олиши учун қулай шароит яратилади.
***
Президентимизнинг 2023 йил 16 майдаги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сейсмик хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг зилзилада ҳаракат қилиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида Мирзачўл, Пахтакор ҳамда Шароф Рашидов туманларида ФВБ ходимлари томонидан мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ва ташкилотларда зилзилага тайёргарлик кўриш ва фавқулодда вазиятлар пайтида нималар қилиш кераклиги бўйича профилактик тадбирлар ва ўқув машғулотлари ўтказилаётир.
***
Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмаси томонидан Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғи ҳамда “Ёшлар шаҳарчаси”да кўргазмали тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Тадбирда фуқароларга ИИОнинг кинология хизмати фаолияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, хизмат итларини тайёрлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш пуллик хизматлар асосида амалга оширилиши тушунтирилди.
Тадбир давомида кинология хизмат итлари ёрдамида умумий ва махсус курс йўналишлари бўйича кўргазма намойиш этилди. Хусусан, хизмат итларининг буйруқларни бажариши, из олиши, гиёҳвандлик воситаларини қидириб топиши кўникмалари кўрсатилди.
***
Mирзачўл туман ахборот-кутубхона марказида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг кузги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида “Китоблар оламига саёҳат” мавзусида кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Экскурсия давомида иштирокчиларга кутубхона мутахассислари томонидан ахборот-кутубхона марказидаги хизматлар фаолияти, китоблар фонди, кутубхонадан фойдаланиш қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар кутубхонанинг барча хизматлари, китоб кўргазмалари ва кутубхона янгиликлари билан яқиндан таништирилди.
А.Қаюмов,
ЎзА мухбири