Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ташаббуси билан Арнасой касб-ҳунар мактабида 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилига бағишлаб “Янги Ўзбекистон – ёш авлод кадрлари” лойиҳаси остида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман кенгаши раиси Улуғбек Қўчқоров “Келажак ёш лидерлари Экопартияни танлайди!” мавзусида маъруза қилди ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича партия ёшлар қаноти аъзоларининг олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

***

Президентимизнинг жорий йил 5 февраль куни ижтимоий соҳа вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижросига жойларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Арнасой туман ҳокими А.Ашуров томонидан умумтаълим мактабларида ўтказилган йиғилишларда мактабларда таълим сифатини яхшилаш, кутубхона ва спорт залларидаги шароитлар, синфхоналарининг жиҳозланиши, ўқувчилар давомати ва битирувчи ўқувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш масалалари муҳокама этилмоқда. 

***

Зафаробод туманидаги ихтисослаштирилган мактабда ўқувчи ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш, ёшларни ватанимиз тарихий-маънавий меросига ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Тарих қаъридаги икки юлдуз” шиори остида 7-10-синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.

Тадбирда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туманида “Янги Нафас” шиори остида эрталабки бадантарбия машқлари ҳамда соғлом ҳаёт учун 5000 қадам марафони бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Шароф Рашидов туман ҳокими М.Холбўтаев бошчилигида туман аҳолиси, ёшлар, нуронийлар, фахрийлар, корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этди. Шу билан бирга, иштирокчилар спортнинг турли йўналишлари бўйича беллашди. Ғолибларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

***

Аҳолининг турли қатлами, ҳусусан, ёшларни этноспорт турларига кенг жалб этиш, шунингдек, улар орасида ўзбек миллий халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ғаллаорол туманида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Туман Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия ўқитувчилари учун ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт ва жисмоний тарбияга кенг жалб этиш ҳамда спортнинг миллий ва бошқа турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув-семинарда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда